UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  3 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  5 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби Янгиликлар

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби

Теглар :  НаврўзБинокор
Мамлакатимизда ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини ошириш, уларнинг техник ва тактик савиясини юксалтириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилаётир.

Улар ўртасида ўтказилаётган мусобақалар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Карвон мебел савдо” оилавий корхонаси ҳамда “Софдил барака сут” корхоналари ҳамкорлигида 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очиқ биринчилигида ҳам ўз исботини топди.

Деярли бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм вилоятидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятларидан жамоалар иштирок этишди.

Кичик ёшли болалардан ташкил топган жамоалар биринчилигининг финалида Урганч шаҳрининг “Наврўз”(мураббийи Акбар Одамов) ва “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари рўпара келди. Бу ўйин тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди. “Наврўз” жамоаси 5:4 ҳисобида ғолаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан чекланишди. “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) ва “Хива”(Хива тумани) жамоалари учинчи қатордан жой олишди.

Катта ёшли, яъни 2005-2006 йилларда туғилган жамоалардан таркиб топган мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан ташриф буюрган “Турон-ИВС”(мураббийи Ислом Уснатдинов) ва Урганч шаҳрининг “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу гал “Бинокор” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин “Истиқлол”(Урганч шаҳри) ва БЎСМ(Хонқа тумани)га насиб этди.


Икром Худойберганов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика