

Йиғиннинг иккинчи кунида жамоамиз сафида ўзгариш бўлди. “Қизилқум”даги ўйинлари орқали мухлислар назарига тушган Наврўз Алимов таркибга қўшилди. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган ҳужумчи ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказганди.
“Қўқон-1912” жамоаси мураббийлар штабида ҳам ўзгариш юз берди. Шу кунга қадар “Андижон”да фаолият олиб борган Сергей Ковшов “Қўқон-1912”да иш бошлади. Ковшов бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритади. Сергей Геннадьевич бир неча кун олдин жамоамизни тарк этган Вадим Шодиматов ўрнини эгаллади.



