UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  1 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  7 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  1 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  1 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  1 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  4 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  1 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлига доирасидаги ўз уйида ўтказилган охирги учала беллашувда имкониятни бой берди.

Андрей Канчельскисни ортга қайтарган "Навбаҳор" ўзининг эски-янги мураббийи қўл остида Суперлиганинг 19-турида  "Пахтакор"га имкониятни бой берди. Достон Ҳамдамов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини меҳмонлар фойдасига ҳал этди. 

Шу тариқа "Навбаҳор" иккинчи давра ҳисобидан ўз уйидаги бирорта ўйинда ғалаба қозонгани йўқ. Намангандаги ғалабасиз серия 3 ўйинга етди. Бунга қадар жамоа аввалига "Қизилқум"га, кейинчалик АГМКга ютқазганди. Бу сафар "Пахтакор" "Қизилқум" ва АГМК эплаган ишни уддалади. Қизиғи, учала учрашувда ҳам ягона гол баҳс тақдирини "Навбаҳор" рақиблари фойдасига ҳал этди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Шота Арвеладзе Ўзбекистондаги мураббийлик фаолияти давомида ўзаро тўқнашган ва мағлубиятга учрата олмай келаётган россиялик мутахассис Канчельскисни учинчи учрашувда доғда қолдиришга эришди. Грузия ва россиялик мураббийларнинг Ўзбекистондаги қарама-қаршилигида икки сафардан буён дуранг қайд этилаётганди. Бу гал Арвеладзе мазкур серияга барҳам берди.

Эътиборлиси, Арвеладзе Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўқнаш келган мураббийлар орасидан фақатгина Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этишга улгурмади. Ўзбекистон кубоги финалида Ашурматовдан мағлуб бўлган мутахассис ҳозирча чемпионат доирасида мазкур ҳамкасби билан дуч келгани йўқ. Ўтган мавсум АГМК қуйи олтиликка тушиб кетгач Ашурматов жамоага келган бўлса, бу йили эса "Пахтакор" "Бухоро"га ташрифи олдидан Ашурматов истеъфога чиқарилганди. Қизиғи, "Сурхон"да маълум вақт ишлаган Ашурматов "Пахтакор"га қарши ўйин яқинлашиши олдидан у ердан ҳам истеъфога чиқарилганди. Шу тариқа ҳозирча Арвеладзе ўзаро тўқнашган ва мағлуб этмаган мураббий сифатида қолаётган Ашурматов қизиқ тасодиф туфайли "Пахтакор" билан чемпионатда учрашгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Суперлиганинг 19-туридан кейин 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Кучли учталикдаги "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. "Пахтакор" эса "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз очколари сонини 53тага етказди ва "Локо"нинг ўз уйида "Металлург" билан дуранг қайд этиши натижасида ўртадаги фарқни 17 очкога оширди. "Пахтакор" бу билан чемпионлик учун катта қадам ташлади. Агарда келаси турда "Локо" Қўқонда очко йўқотадиган бўлса ва "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонса, унда келаси турдаёқ чемпион номи ойдинлашади. "Локомотив" Қўқонда муваффақият қозонадиган бўлса, унда "Пахтакор" чемпионликни расмийлаштиришни 21-турга қолдириши мумкин. Айнан Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши учрашув "Пахтакор" учун чемпионлик ўйинига айланиш эҳтимоли юқори.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика