UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  2 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  5 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1

“Навбаҳор”га ўтиш қарори хато бўлгани, нима учун “Металлург”га қайтди? Исломбек Исоқжонов билан интервью Янгиликлар

“Навбаҳор”га ўтиш қарори хато бўлгани, нима учун “Металлург”га қайтди? Исломбек Исоқжонов билан интервью

Жорий мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган ярим ҳимоячи Исломбек Исоқжонов “Металлург” билан шартнома имзолади.

Умуман олганда, Исоқжонов фаолиятининг аксарият қисмини бекободликлар сафида ўтказган ва ундан кейин “Навбаҳор”дан тушган таклиф асосида наманганликлар билан шартнома имзолаганди. Қадрдон жамоасига қайтиши борасида Исломбек Исоқжонов билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Исломбек, “Металлург”га ўтишингиз борасида гаплашсак...
- Аввал барча юртдошларимни кириб келаётган янги йил билан табриклайман. “Металлур”га ўтишимга сабаб у жамоа мен учун бегона эмас. Шавкат ака Саидовнинг таклифи билан яна қадрдон жамоамга қайтдим. Чунки футболчи сифатида ўсишимда, мухлислар орасида ҳурмат топишимга айнан “Металлург” сабабчи бўлган. Яна ўша инсонлар билан биргаликда ишлаш истаги юқорилик қилди ҳамда ўйлаб ўтирмасдан “Металлург” билан шартнома имзоладим. Бу мен учун тўғри қарор бўлди деб бемалол айта оламан. Умид қиламанки, янги мавсумда бекободликлар билан муваффақиятларга эришмоқчимиз.

- “Навбаҳор”да икки мавсум тўп тепдингиз. Таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...
- Тўғриси, у ерга мослашишда менга қийинчилик пайдо бўлди. Агар наманганлик бўлмаганимда ҳозир жамоани энг муҳим футболчиларидан бири бўлган бўлардим. “Навбаҳор”да барча шароитлар бор. Раҳбариятдан тортиб ишчи ходимларга яхши инсонлар фаолият юритишади. Улар менинг мослашиб кетишимга қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бироқ фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. “Навбаҳор”га қайтиб тўп суришим хато бўлди дея оламан. Шу ўринда Андрей Канчельскис қўл остида ёмон мавсум ўтказмадим. Бироқ ўзим истаган даражада ўтди дейиш фикридан йироқман. Нима бўлса ҳам наманганликлардаги фаолиятим учун барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.



- “Металлург” сиз учун бегона эмас. Уч мавсум тўп тепдингиз. Умуман олганда, клуб сиз учун нимаси билан қадрдон ҳисобланади?
- Ортда қолган уч мавсум мен учун тез ўтди. Аслида ўтган мавсумда ҳам бекободликлар сафида қолишим мумкин эди. Бироқ оилавий муаммолар туфайли “Навбаҳор”да қолишга мажбур бўлдим. Бу йилги мавсум тугаши биланоқ яна қадрдон жамоамга қайтишни мақсад қилдим. Яширмоқчи эмасман, менга бошқа клублардан ҳам яхши таклифлар келиб тушди. Лекин юқорида айтганимдек, “Металлург”даги барча инсонлар мен учун оиламдек бўлиб қолган. Шу боис мен бошқа таклифларни ўйлаб ҳам ўтирганим йўқ.

- Якунланган мавсумда “лочинлар”нинг иштирокини қандай баҳолаган бўлардингиз?
- Мавсум муваффақиятсиз ўтди деб ўйламайман. Футболчилар ҳам мураббийлар штаби ҳам мавсумни яхши тугатиш истагида қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Самвел Бабаян келганидан сўнг жамоа ўйинида ўсиш кузатилди. Бироқ Наманганда кечган ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб очколарни йўқотдик. Келгуси йилда клубнинг мақсадлари катта. Менимча, олдинги қўйилган хатолардан тўғри хулоса қилинган ҳолда чемпионлик учун курашса керак. Раҳбарият барча шароитларни яратиб берган.

- Самвел Бабаян “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида янгитан жамоани шакллантирмоқда. Балки Бабаяннинг режаларига мос тушмагандирсиз...
- Биласизми, Самвел Бабаян билан янги мавсум учун режалари ҳақида гаплашгандик. Чемпионат якунига етмасидан аввал ҳам бу ҳақда гаплашиб олгандик. Лекин жароҳат олгандан кейин сўнгги ўйиндан олдин кўришдик. Ўшанда ҳам бу ҳақда гаплашиб олдик. Умуман олганда, мен “Металлург”га ўтишим бўйича бир қарорга келиб бўлгандим ва Бабаян мени жамоада қолишимни айтганда ҳам жамоамни алмаштиришимни айтган бўлардим.

Шу ўринда икки мавсум “Навбаҳор” жамоаси футболчилари ва барча ходимларига раҳмат айтаман. Қолаверса, Наманган вилояти ҳокими Шавкат ака Абдураззоқов, жамоа раҳбарлари Отабек ака ва Ойбек акаларга ҳамда жамоани ҳар қандай вақтда қўллаб турган мухлисларига раҳмат айтаман. Келгуси мавсумда жамоага фақат омад тилайман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика