"Навбаҳор"га ОФКдан меҳмон келди

Narzulla Saydullayev
18 окт 2017, 19:24
ОФКнинг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ва ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов "Марказий" ўйингоҳга ташриф буюришди.

Ташриф чоғида меҳмонлар ўйингоҳда футболчи ва мухлисларга яратилган шароитларни ўрганиб, ўз тавсияларини беришди.

Осиё футбол конфедерацияси вакили ўз тажрибасидан келиб чиқиб, клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш бўйича ўз маслаҳат ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

"Навбаҳор" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›