UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4

“Навбаҳор”да осиёлик футболчи Янгиликлар

“Навбаҳор”да осиёлик футболчи

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мусобақа регламентида белгиланган легионерлар лимитидан ҳам тўлиқ фойдаланиш ниятида.

Айни пайтда “лочинлар” 4 нафар хорижлик футболчи билан шартнома имзолаб бўлишди. Булар: ҳимоячилар – Игорь Голбан ва Славко Лукич, ярим ҳимоячи Иван Соловьёв ҳамда ҳужумчи Александр Касьян.

Наманганликларда яна бир нафар осиёлик ўйинчини таркибга қўшиш имконияти бор эди. Бугун “Навбаҳор” лагерига туркманистонлик ярим ҳимоячи Эльман Тагаев қўшилди. Ушбу футболчи 1989 йилнинг 2 июнида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Туркманистоннинг “Ашхобод”, “Олтин аср”, Озарбайжоннинг АЗАЛ ва “Сабаил”, шунингдек, 2016 йили Ўзбекистоннинг “Андижон” клубларида тўп сурган.

Тагаев ўтган мавсумда Туркманистоннинг “Ахал” жамоасида ўйнаган.

Туркманистонлик ярим ҳимоячи “Навбаҳор”да кўрикдан ўтади.

Унинг ҳаракатлари жамоа мураббийларида яхши таассурот қолдирса, у билан шартнома имзоланади.


Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика