UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  0 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  3 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  2 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  31 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  3

"Навбаҳор": Ёшлар сараланмоқда Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшлар сараланмоқда

9-19 декабрь кунлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида “Навбаҳор” футбол клуби ва Наманган вилояти номидан биринчи лигада иштирок этаётган жамоалар таркибига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш мақсадида 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирда Наманган шаҳри ва вилоят туманларининг 12 та жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришганди. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган “Косонсой”, НОЗСК ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи ва иккинчи жамоалари финал босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақанинг финал босқичида барча рақибларидан устун келган “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. “Косонсой” ҳамда Наманган олимпия захиралари спорт колледжи жамоалари эса фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақадан ўрин олган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабидан Мустафо Байрамов, Нўъмон Ҳасанов, Тоҳир Мадраҳимов, биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси устози Меҳмон Солиҳўжаев ҳамда вилоятда фаолият юритаётган бир қатор мураббийлар кузатиб боришди. Мутахассислар турнир давомида ўзларини кўрсатган айрим ёшларни эса ён дафтарчаларига ёзиб қўйишди. Мазкур мусобақада ўзларини кўрсатган иқтидор эгалари “Навбаҳор”, “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларининг қишки йиғинларида қатнашиб, кўрикдан ўтишади. Ишончни оқлаганлар эса 2014 йилги мавсумда вилоят жамоалари шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика