UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  0 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  53 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  6 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  69 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1

"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди

Теглар :  НавбаҳорЯнгиер
Суперлиганинг 2-давра баҳсларига Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган “лочинлар” мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги учинчи назорат-синов баҳсини бугун Про-Лига вакили “Янгиер”га қарши ўтказишди.

Ўйин рақибдан анча тажрибали бўлган Деян Журжевич шогирдларининг устунликларида ўтди. Жумладан, биринчи бўлимдаги ҳужумларнинг бирида бурчакдан оширилган тўпни тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов боши дарвозага йўналтирди. Аммо зарба бироз ноаниқ чиқиб, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Жамоамизнинг биринчи бўлимдаги кетма-кет ҳужумлари танаффусга саноқли дақиқалар қолганида ўз самарасини берди.

Жамоамиз тўпурари Александр Касьян назорат баҳсида ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, янгиерликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, “лочинлар”нинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишларини таъминлади.

Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этди. Шундай ҳужумларнинг бирида Зафар Тўраевнинг қайчи усулида дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, жамоамиз аъзолари 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Боиси, ўша вазиятда “Янгиер” ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Акром Баҳриддиновга нисбатан қўполлик ишлатишганди. Пенальтини захирадан майдонга туширилган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Шу тариқа, “Навбаҳор” қаторасига учинчи ўртоқлик учрашувида ҳам зафар қучди.


Мазкур ўртоқлик учрашувида жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Азиз Ибрагимов, Славко Лукич, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Нодир Мавлонов, Аббос Ғуломов, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Дилшод Ҳамроев, Ғиёсжон Комилов, Илҳом Алижонов, Комил Тожиддинов, Акром Баҳриддинов, Зафар Тўраев, Иван Соловьёв, Сардор Азимов, Ҳожиакбар Юнусов, Илҳом Алибоев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика