UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  22 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

"Навбаҳор": Янги футболчилар таништирилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Янги футболчилар таништирилди

Бундан бироз вақт олдин Намангандаги “Навбаҳор” ўйингоҳида давралар оралиғида “Навбаҳор” жамоаси сафидан ўрин олган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда олиб боришгани ва дастлабки икки ўйин сафарда ўтказилганлиги сабабли, таништирув маросими иккинчи давра арафасида ўтказишни имкони юзага келмаганди. Тақдимот маросимида клуб президенти Т.Дадабаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, клуб директори Ғ.Исмаилов, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, жамоа футболчилари А.Ортиқов, Қ.Маҳаммаджанов, А.Раҳматуллаев, Д.Исоқов, жамоа мухлислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Давралар оралиғида жамоа таркибида у қадар катта ўзгаришлар рўй бермаганлигини айтиб ўтиш жоиз. Хабарингиз бўлса, дастлабки даврадан кейин жамоада тўп сурган хорижлик футболчилар билан дўстона руҳда хайрлашилди. Шунингдек, жамоамиздан кетишни истаган футболчиларга ҳам жавоб берилди. Умумий ҳисобда асосий таркибнинг олти нафар футболчиси «Навбаҳор»дан кетди. Уларнинг ўрнини эса имкон қадар маҳаллий футболчилар ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилинди. Хусусан, биринчи лига вакили «Хотира-79» жамоасига ижарага берилган Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар «Навбаҳор»га қайтарилди. Бундан ташқари «Қўқон-1912» клубига ижарага берилган Қаҳрамон Маҳаммаджонов ҳам ортга қайтди. «Олмалиқ»дан маҳаллий дарвозабон Акмал Ортиқовни жалб этган бўлсак, «Косонсой» жамоаси сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган ҳужумчи Даврон Исоқовни ҳам таркибимизга қўшиб олдик. «Бухоро»дан эса маҳоратли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевни чақирилди.

Биринчи даврада жамоамизга ёрдам бера олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдиновга қўлланган жазони ҳам енгилаштиришга муваффақ бўлдик. ЎФФ раҳбариятига юборган илтимосномамиз қондирилиб, Тоҳирни майдонга тушишига рухсат беришди. Жароҳат олган Раҳматилло Бердимуродов ҳам жароҳатдан қутулиб сафга қайтди. Мураббийлар штабига эса мамлакатимизнинг тажрибали мутахассисларидан бири Александр Волков таклиф этилди. Ушбу мураббийни жамоамизда бўлиши ҳам иккинчи даврадаги натижаларни ижобий кўриниш олишига замин яратади деган умиддамиз.

Тақдимот маросими давомида футболчиларга “Навбаҳор” либослари тантанали равишда топширилди. Хусусан дарвозабон Акмал Ортиқовга 87-рақамли, ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджоновга 26-рақамли, ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевга 70-рақамли, ҳужумчи Даврон Исоқовга эса 18-рақамли футболкалар топширилди. Ботир Тўрабоев ва Ғайрат Жўраевлар мавсум бошида жамоа сафида бўлганликлари учун маросимда иштирок этишмади. Шундан сўнг, ҳар тўрт нафар футболчи майдонга чиқиб, ўйингоҳга йиғилганларга тўп билан ишлаш борасидаги маҳоратларини намойиш этишди.
Маросим якунида ўйингоҳга йиғилган мухлислар жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Шундан сўнг, мухлислар жамоанинг навбатдаги машғулотини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика