UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  0 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  3 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  51 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  100 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673

“Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий маълумот Янгиликлар

“Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий маълумот

2021 йил 7 апрель куни Наманган шаҳар “Навбаҳор” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол жамоалари ўртасида 5-давра учрашуви ўтказилди.

Учрашув соат 18:30да бошланиб, соат 20:25 да (қўшиб берилган вақт ҳисобига) тугади.

Ўйингоҳга жами 15 800дан ортиқ мухлислар ташриф буюрди.

Учрашув давомида, ўйиннинг сўнгги 89-дақиқасида “VAR” тизими орқали “Навбаҳор” футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, “1-2” ҳисобида “Пахтакор” футбол жамоаси ғалабаси билан якунланганлиги “Марказий” ўйингоҳга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилди.
Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талофат ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олинди ва Давлатобод туман ИИБга олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика