"Навбаҳор": Усмон Асқаралиев жамоага қайтгани йўқ
04 апр 2016 13:22
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/203608_original.jpg)
![](/upload/storage/203608_220.jpg)
"Навбаҳор": Усмон Асқаралиев жамоага қайтгани йўқ
Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан бўлиб ўтган 3-тур учрашувидан кейин мухлислар орасида жамоа мураббийлар штабида ўзгариш рўй бериши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар авжига чиқди.
Айрим ишқибозлар “Навбаҳор” мураббийлар штабида Усмон Асқаралиевни иш бошлаганлиги ҳақидаги миш-мишларни ҳам тарқатишмоқда. Лекин, бу каби маълумотларда ҳеч қандай асос йўқ. Яъни мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. 3-тур учрашувидан кейин жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинган. Футболчилар эртадан бошлаб Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлашади.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар