UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  0 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:27Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:17Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  11 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  13

"Навбаҳор" уч нафар легионер билан шартнома имзолади, Акбар Тўраев келди Янгиликлар

"Навбаҳор" уч нафар легионер билан шартнома имзолади, Акбар Тўраев келди

Мавсумлар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчилар билан шартномалар имзоланмоқда.

“Навбаҳор” сафига легионер дарвозабон Илья Гаврилов келиб қўшилганди. Олдинги ўйинларда посбони синовдан ўтказган мураббийлар дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларидан тўла қониқиш ҳосил қилишди ва шартнома имзолашди. 1988 йилнинг 26 сентябрь санасида туғилган  посбон янги мавсумни “Навбаҳор” таркибида ўтказади. 

Шунингдек, куни-кеча жамоамиз сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Томислав Пажович билан ҳам шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни Сербиянинг “Земун” клубида ўтказган ҳимоячи ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланди. Фаолиятини 2008 йили “Чукарички” жамоасида бошлаган ҳимоячи 193 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта голга муаллифлик қилган. Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган яна бир сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам янги шартнома имзоланди.

Бугун Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан навбатдаги назорат ўйини ўтказилди. “Кончилар”га қарши ўтган учрашувда “Навбаҳор” Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзовнинг голлари вазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим ўрталарида Пиримов ҳисобни очган бўлса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Пиримов ишлаган пенальтини Азамат Алланиёзов аниқ амалга оширди. Танаффусга яқин эса “Қизилқум” ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. 

Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга гол киритилмади. Навоийликлар билан ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида “Навбаҳор” дарвозасидан Акбар Тўраевни жой олганлигини қўшимча қилиш жоиз. Тўраев ўтган мавсумни "Олмалиқ" жамоасида ўтказган. 

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Дарко Станоевич, Томислав Пажович, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Остон Ўрунов, Зоҳир Пиримов, Азамат Алланиёзов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Аъзам Алиев, Аюбхон Нўъмонов, Илҳом Бойдедаев, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Яннис Линда.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика