"Навбаҳор" Туркиядаги илк баҳсда ғалаба қозонди

Aslanov Jasurbek
8 фев 2019, 16:47
Айни пайтда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз ўқув- машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасидаги илк назорат-синов баҳсида "лочинлар" Руминиянинг “Университатя - Клуж” клубига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол учрашувнинг 30-дақиқасида пенальтидан урилди. Ўн бир метрлик жарима зарбасини сербиялик ҳимоячи Славко Лукич аниқ амалга оширди.

Мазкур ўйинда “лочинлар” устози Андрей Канчельскис қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Ҳожиакбар Юнусов, Жаҳонгир Меҳмонов, Славко Лукич, Абдужамол Исроилов, Шаҳзод Шайманов, Аббос Ғуломов, Иван Соловьёв, Зафар Тўраев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Баҳодир Насимов, Камрон Нажафалиев, Жасур Азимов.

Ушбу баҳснинг 66-дақиқасида Абдужамол Исроилов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.  Натижада  "Навбаҳора" вакиллари майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Шундай бўлса-да, “лочинлар”  ғалабани сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди.

“Навбаҳор” Анталияда яна 2 та назорат-синов учрашуви ўтказишни режалаштирган. “Лочинлар”нинг кейинги рақиблари Швейцария ва Туркия жамоалари бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›