"Навбаҳор" Туркияда сўнгги назорат учрашувини ўтказди
06 фев 2024 17:23
Янгиликлар
"Навбаҳор" Туркияда сўнгги назорат учрашувини ўтказди
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини Россиянинг “Кубань” (Краснодар) жамоасига қарши ўтказди.
Анталия шаҳрида ўтган беллашувда Россия клуби 1:0 ҳисобида зафар қучган. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида урилган ягона голга ярим ҳимоячи Леон Мусаев муаллифлик қилди. Таъкидлаб ўтамиз, Мусаев "Кубань" жамоасида кўрикда бўлиб турибди ва ҳали томонлар шартнома имзоламаган.
Мазкур ўйинда "Навбаҳор" сафида Александр Лобанов, Филип Иванович, Достонбек Абдулҳаев, Иброҳим Йўлдошев, Сияваш Ҳақназари, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Тома Табатадзе, Русланбек Жиянов, Жамшид Болтабоев ва Жамшид Искандеров майдонга тушишган.
Ўртоқлик учрашувчи
"Кубань" (Краснодар, Россия) — "Навбаҳор" (Наманган, Ўзбекистон) — 1:0
Гол: Леон Мусаев (25).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар