UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  1 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  8 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2

"Навбаҳор": Тошкентда “Бухоро” билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Навбаҳор": Тошкентда “Бухоро” билан ўйнаймиз

Теглар :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил этилган йиғини 19 июл куни ниҳоясига етади.
Шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик дам олиш эълон қилинади. Жамоанинг навбатдаги йиғини эса 21 июль куни Тошкентда бошланади. Пойтахтда олиб бориладиган машғулотлар давомида “Навбаҳор” иккита назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки ўйин 23 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши ўтказилади. Иккинчи учрашувни ўтказиш санаси эса 27 июлга белгиланган. Айни пайтда шу куни жамоамизга рақиб бўладиган клуб номига ойдинлик киритилганича йўқ. Бу ҳақда кейинроқ хабар бериб ўтамиз. Иккинчи давра бошлангунга қадар мураббийлар машғулотларда қатнашаётган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, икки тарафламали ўйин ўтказишни ҳам режалаштиришган.

Бугунги кунда кўпчиликни таркибга янги футболчилар қўшиладими деган савол қизиқтирмоқда. Бу борада бош мураббий Равшан Бозоров қуйидагиларни билдириб ўтди: Ҳозирда футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Келишувга эришилган ўйинчилар Тошкентда ташкил этиладиган йиғинда сафимизга қўшилишлари мумкин. Режага кўра жамоага уч нафар янги футболчини қўшиб олишни режалаштирганмиз. “Норин”дан таклиф этилган ўйинчилар орасидан бирига жавоб беришимиз ҳам мумкин. Бу таркибга келиб қўшиладиган янги футболчиларни ким бўлишига боғлиқ. Давралар оралиғида сафимизга қўшилган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни “Навбаҳор”да қолиши деярли ҳал этилди.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика