"Навбаҳор": Тошкент йиғинидаги рақиблар номи маълум

Narzulla Saydullayev
11 июл 2017, 12:35
Аввал берганимиздек "Навбаҳор" жамоасининг иккинчи даврага тайёргарлигининг иккинчи қисми Тошкентда ўтказилади.

Пойтахт йиғинида назорат ўйинларини ўтказилиши ҳақида ҳам маълумот бергандик. Куни-кеча ушбу йиғиндаги рақиб жамоа номларига ойдинлик киритилди. Дастлабки учрашув 17 июль куни Қаршининг "Насаф" клубига қарши ўтказилади. 20 июл санасида жамоамизга Самарқанднинг "Динамо" клуби рақиблик қилади. 23 июлга белгиланган ўйинда эса "Бухоро" жамоаси билан куч синашамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz