UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  4 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  57 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  8 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  7 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  83 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12

"Навбаҳор": Тоировдан сўнг Почуев ҳам жамоани тарк этди Янгиликлар

"Навбаҳор": Тоировдан сўнг Почуев ҳам жамоани тарк этди

Мамлакат чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан кейин "Навбаҳор" футболчилари қисқа муддатлик таътилга чиқишганди.
Гарчи иккинчи даврани бошланишига деярли бир ой вақт бўлсада, жамоаларни машғулотларда иштирок этиши барчага маълум. Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни 12 июлдан бошлашни режалаштирган. Ўқув-йиғин машғулотларнинг дастлабки қисми Наманганда ташкил этилади. Машғулотларнинг иккинчи қисмини Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳам кўпчилик мухлисларимизни қизиқтириши табиий ҳол. Аввалроқ хабар берганимиздек, тажрибали ҳимоячилардан бири Абдумажит Тоиров “Металлург”га қарши ўйин олдидан жамоани тарк этганди. Жароҳат боис анчадан бери майдонга туша олмаётган яна бир ҳимоячи Виталий Почуев ҳам иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Бироз олдин Почуев футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганлигини ҳам айтганди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, ҳимоячини мавсумнинг иккинчи қисмида бирор-бир клуб сафида кўрмаслигимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тоиров ва Почуевлардан ташқари биринчи даврада ишончни оқламаган айрим ўйинчиларга ҳам жавоб бериш кўзда тутилган. Мураббийлар кенгаши бу борада якуний қарорга келгач, жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчиларнинг номига ойдинлик киритилади. Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида эса тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Демак, яқин орада машғулотларда янги ўйинчиларни кўриш имкониятига эга бўламиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз жамоада рўй бераётган ўзгаришлардан бохабар бўлиб борасиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика