"Навбаҳор": "Сўғдиёна"га қарши ўйин 17.00 да бошланади

Narzulla Saydullayev
9 апр 2015, 08:25
Олий лига тўртинчи тур баҳcлари бошланиш вақтлари маълум бўлди. 11 апрель (шанба) куни "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда қабул қилади.
Бу учрашувга соат 17.00 да старт берилади. Эслатиб ўтамиз, бу учрашувни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ёшларимизнинг жиззахлик тенгқурлари билан ўзаро беллашуви бир кун аввал 10 апрель (жума) санасига режалаштирилган. Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳидаги ўйин 16.00 да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz