UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  10 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  27 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш Янгиликлар

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш

Хабарингиз бор, бунгача клубда 2004-2005, 2013-2015 йилларда ҳам фаолият олиб борган Расул Низамбоев кеча "Навбаҳор" ПФК президенти этиб тайинланди.

"Навбаҳор" футбол клубига янги президент тайинланди

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоиз-ки, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов кечаги йиғилишда Отабек Саматовнинг ҳам вице-президентлик лавозимида қолиши ва у селекция ишлари билан шуғулланишини таъкидлади.

Сўнгра, клубимиз президенти Расул Низамбоев "Навбаҳор" ПФК ҳамда "Марказий" стадиони раҳбарияти ва ишчи-ходимлари билан йиғилиш ўтказди.

Унда бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, "Навбаҳор" тарихини яратиш кераклиги, собиқ футболчиларга эътибор қаратиш лозимлиги, клуб ходимлари ҳамжиҳат бўлиб ишлашлари кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда клуб директори Бахтиёр Нурматов ўз аризасига кўра, вазифасини тарк этганлиги таъкидланиб, унга "Навбаҳор"даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирилиб, кейинги ишларида омад тиланди. 

Бахтиёр Нурматовнинг ўрнига бунгача "Навбаҳор" ПФК директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акмал Соҳибов вақтинчалик клуб директори этиб тайинланди.


"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+6   
06 мар 23:45:53
Илхомжон Сайфуллаев
Катта гапирманглар уртоклар, бир пайтлар терма жамоани клубга туплаш бахонасида Навбахор уйинчилари Пахтакорга кучириб утказилган. 1997 йилда. Уша гирромлик булмаганда Навбахор 3-4 марта чемпион буларди. Кейинги авлод Курувчига, кейин Машъалга кучиб утган токи охиригача синмагунча. 1990-2000 йилларда Нефтчи, Навбахор жуда кучли эди. МХСК, Пахтакорлар сиёсат йули билан кучайтирилди. Зуравонлик сиёсатидан жуда куп жабр курган Навбахор булади. Нефтчини синдиришга тишлари утмаган, бечора Навбахорга нисбатан узок йиллар жуда куп нохакликлар булди чемпионатда.
+3   
07 мар 14:37:44
Liverpul Navbahor
Илхомжон Сайфуллаев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Катта гапирманглар уртоклар, бир пайтлар терма жамоани клубга туплаш бахонасида Навбахор уйинчилари Пахтакорга кучириб утказилган. 1997 йилда. Уша гирромлик булмаганда Навбахор 3-4 марта чемпион буларди. Кейинги авлод Курувчига, кейин Машъалга кучиб утган токи охиригача синмагунча. 1990-2000 йилларда Нефтчи, Навбахор жуда кучли эди. МХСК, Пахтакорлар сиёсат йули билан кучайтирилди. Зуравонлик сиёсатидан жуда куп жабр курган Навбахор булади. Нефтчини синдиришга тишлари утмаган, бечора Навбахорга нисбатан узок йиллар жуда куп нохакликлар булди чемпионатда.
+
+3   
06 мар 20:20:31
Liverol Motor Oil
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мнде уйлаб караса янги Пахтакори тизими ёкиб тушганга ўхшиди. Навбахор ДНКси бор инсонлани еғмоқчи.
ДНК????
Одамни кулгусини қистатманг.
Қанақа ДНК булиши мумкин Навбахорда?
Жамоа неча йиллар давомида "кучманчилар қунимгохи" тактикасида иш олиб борган,келди-кетдилар жамоаси булганку.
+2   
06 мар 23:43:40
Haqiqatparvar
Хаа Пахтакорда Судяларни ДНК си бор Сизлар зур сизлар гап йук
+1   
06 мар 21:59:31
Liverol Motor Oil
ADBLOCKER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'zbekistonda deyarli hamma jamoa shunaqaku. Bu manimcha kulguli emas, shunchaki chempionatimiz pokazuxa uchun ekanligini isboti
Ха,шуни этаманде.
Узбекистон клублари орасида фақат Пахтакор ДНКга ухшаш бир нимага давогарлик қилиши мумкин.
Хар қалай бу клубда футболчилар етишиб чиқади ва куплари узоқроқ муддат шу клуб шарафини химоя қилишади.(Четдан тузукроқ таклиф тушгунча).
Қолганларда.....
   
06 мар 20:51:50
ADBLOCKER
Liverol Motor Oil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ДНК???? Одамни кулгусини қистатманг. Қанақа ДНК булиши мумкин Навбахорда? Жамоа неча йиллар давомида "кучманчилар қунимгохи" тактикасида иш олиб борган,келди-кетдилар жамоаси булганку.
O'zbekistonda deyarli hamma jamoa shunaqaku. Bu manimcha kulguli emas, shunchaki chempionatimiz pokazuxa uchun ekanligini isboti
   
06 мар 18:45:08
Fan_BARCA
Baba ketdimi debman
-2   
06 мар 18:26:57
قهرمان
Мнде уйлаб караса янги Пахтакори тизими ёкиб тушганга ўхшиди. Навбахор ДНКси бор инсонлани еғмоқчи.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика