"Навбаҳор" охирги 13 йилдаги энг юқори ўринни банд этди
Narzulla Saydullayev
24 дек 2017, 12:01
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2017 йилги олий лигада 5-ўринни эгаллади.
"Лочинлар" охирги 13 йилда мавсумни бунчалик юқорида тугатишмаган эди. 2004 йилда жамоа 3-ўринни эгаллаганди. Шундан кейин ҳеч бир мавсумда Наманган клуби йилни 6-ўриндан тепада тугата олмаган эди.