"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида Сербия клубига ютқазди

Оқил Абдубарноев
15 янв 2023, 22:24
Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" клуби назорат баҳсини ўтказди.

Сербиянинг "Радник" жамоасига қарши беллашувда наманганликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашув давомида Жасур Яхшибоев пенальтидан унумли фойдалана олмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" 28 январда Болгариянинг "Семтември" ва 1 февраль куни Рустам Ашурматовнинг янги жамоаси "Рубин" билан назорат ўйини ўтказади.

Шунингдек, "лочинлар" 20 январь куни Иброҳим Ҳалил Йўлдошев тўп тепадиган "Пари Нижний Новгород" билан назорат баҳсида майдонга тушишади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia