

Унда бўлажак баҳсни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар учрашув комиссари Бахтиёр Намозов ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилинди. "Навбаҳор" футболчилари бугунги ўйинда оқ рангли либосда майдонга тушишлари маълум бўлди. "Нефтчи" жамоаси эса қизил-кўк рангли либосдан фойдаланади.
"Навбаҳор" - "Нефтчи" клублари ўртасидаги учрашув 29 апрель куни "Марказий" ўйингоҳда соат 18:00да бошланади.




