UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  0 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  2 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  11 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12

"Навбаҳор"-"Олмалиқ" учрашувига кириш чиптаси қанчадан сотилмоқда? Янгиликлар

"Навбаҳор"-"Олмалиқ" учрашувига кириш чиптаси қанчадан сотилмоқда?

Хабарингиз бор, яна уч кундан сўнг "Навбаҳор" жамоаси Олий лиганинг 12-турида "Олмалиқ" жамоасини Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда қабул қилади.
Бу кунларни анча вақт кутган эдик. Ва ниҳоят яна мухлислар "Марказий" ўйингоҳга қайтишади. 22000 га яқин мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган стадионимизда дастлабки учрашув сифатида "Навбаҳор"-"Олмалиқ" баҳси тилга олинади. Барча қулайликларга эга стадионимиз икки йил давомида қайтадан таъмирланиб, бугунги кунда гўзал чиройга эга бўлди. Икки йил давомида "Навбаҳор" Косонсойдаги "Марказий" ўйингоҳда ўйинлар ўтказиб турди. Косонсойда яхши - ёмон кунлар ҳам бўлди. Қисқаси, барчаси учун раҳмат айтиб қоламиз.

Кечаги учрашув мобайнида ўйингоҳ суҳандони "Навбаҳор"нинг навбатдаги ўйини Намангандаги "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтишини эслатиб ўтди. Унда айтилишича, учрашувдан олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ижросида катта концерт намойиш этиларкан. Албатта, янги ўйингоҳ бўлганидан сўнг шундай тадбир ўтказиш лозим эди. "Баркамол Авлод"даги тадбирлар бу ҳисобга кирмайди.

Мухлисларни учрашувга (концертга) кириш чиптаси масаласи қийнаётгани бор гап. Кеча ҳам таъкидланганидек, сотувга чиқарилган чипталар сони чекланган. Чипталарнинг жуда кўп қисми давлат корхона ва ташкилотлари, ўқув муассасаларига тарқатиб чиқилган. Шу боис сотувга жуда кам миқдорда чипта чиқарилган.

Кечаги учрашув вақтида суҳандон чипта нархини айтишдан тийилгани бор гап. Чунки, барча мухлислар шу маълумотни кутишаётган эди. Биздаги маълумотларга қараганда, чипталар сотувга 100.000 сўмдан чиқарилмоқда. Шунингдек, шундай маблағ ҳисобида ташкилотларга ўтказилган.

Бундан келиб чиқадики, гарчанд учрашув мобайнида ўйингоҳ мухлисларга тўла бўлса-да, томошабинлар орасида концерт шинавандалари кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Албатта, бундай нархни эшитган аксарият мухлислар ўйингоҳга боришни маъқул кўришмайди. Ундан кўра шу пулни ярмига уйига икки кило гўшт олиб киргани минг чандон афзал.

Лекин биз бу билан клуб сиёсатига қарши чиқмоқчи эмасмиз. Улар ҳам "Навбаҳор" ривожи учун шу ишга қўл уришган бўлишса керак. Ҳар ҳолда, айрим манбаларда чипталардан тушган маблағнинг кўп қисми "Навбаҳор"га ўтказилиши айтилмоқда.

Учрашувни ўйингоҳдан жонли кўришга имкон топа олмаганлар шу куни "Наманган" телевиденияси орқали учрашувни тўғридан-тўғри кузатишлари мумкин. ТВ ходимлари шу иш устида ишлашмоқда. Албатта, олдин шу ҳақда ваъдалар берилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика