UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  0 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  1 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  0 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  11 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  8 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  15 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  8 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди? Янгиликлар

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди?

22-турдан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кескинлиги ва тортишувли вазиятларга бой эканлиги билан ёдда қолганди.

Эътиборли жиҳати, ўйиндан кейин ҳам айрим давраларда бу борадаги баҳс ва мунозаралар давом этмоқда. Шу куни “Пахтакор” клуби ҳамда миллий терма жамоамиз посбони Александр Лобановни амалга оширган хатти-ҳаракатлари наманганлик мухлисларнинг кайфиятига таъсир кўрсатди. Учрашувда ҳисоб очилгач, Лобановни томошабинларга қарата аҳмоқона қилиқларни намойиш этган. Бу каби хатти-ҳаракатларни эса профессионал футболчига хос эмаслиги барчага маълум. Аслини олганда ўйингоҳнинг бошқа секторларидан ўтирган мухлислар Лобановнинг ишқибозларга қарата амалга оширган ҳаракатини кўрмаган бўлишлари табиий ҳол. Аммо, дарвоза орти ва уни атрофидаги томошабинлар ҳолатни ўз кўзлари билан кўришган.

Орадан бир неча кун ўтган бўлсада, ушбу ҳолат борасида мухлислар ўртасидаги баҳс ва мунозаралар якунига етганича йўқ. Айрим ишқибозлар бизга мурожаат қилиб, Лобановнинг хатти-ҳаракати учун қандай жазо кўрилди деган саволларни ҳам ўртага ташлашди. Биздаги маълумотларга қараганда, Лобанов масаласи “Пахтакор” жамоасининг ички йиғилишида кўриб чиқилибди экан.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Лобановнинг хатти-ҳаракати борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтариб, наманганлик мухлислардан Александрнинг хулқи учун узр сўраганди: Лобановнинг хатти-ҳаракати учун ўзим кечирим сўрайман. Уни ўйингоҳда мухлисларга беҳурматлик қилганлигини гапларингиздан билдим. Бу масала юзасидан эртага йиғилиш ўтказиб, дарвозабоннинг хулқини кўриб чиқамиз. Яна бир бор узр.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика