UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  3 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  5 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  435

"Навбаҳор" - "Нефтчи": Рамазондаги "водий дербиси"нинг нархи қанча? Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Нефтчи": Рамазондаги "водий дербиси"нинг нархи қанча?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқич 3-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи"сини қабул қилади.

"Навбаҳор" бунгача "Қизилқум" ва Самарқанднинг "Динамо" клубларини мағлуб этди. "Нефтчи" эса сафарда "Динамо"ни енгиб, ўз уйида "Қизилқум"га имкониятни бой берди. 

Аслида жамоаларнинг ўрни, таркиблар, уларнинг ҳолатидан қатъий назар "Водий дербиси" ҳамиша томошабинларга бой беллашув бўлиб келган. Аммо бу сафар-чи, бугун ҳам "Марказий" стадионида "аншлаг" кўрамизми? Бунга чипта нархи тўсқинлик қилиши мумкин экан... 

Маълумот учун Суперлига 1-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини учун чипта 50 минг сўм, 3-турдаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувига эса - 30 минг қилиб белгиланганди. 

Биздаги маълумотларга қараганда, "Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйини учун чипта нархи барча секторлар учун бир хил 30 минг сўмдан. Наманганлик мухлисларнинг кўпчилиги бу нархга рози эмас. Изоҳларда ишқибозлар бугун "Марказий" стадиони одатдагидек "ёнмаслигини", трибуналар тўлмаслигига Рамазон ойи эмас, айнан чипта нархи қимматлигини эҳтимолий сабаб сифатида келтиришган. Мисол сифатида келтирадиган бўлсак, алам билан гапирган мухлислардан бири "Сув ва хурмо ҳам берма майли, керакмас. Мухлисларни ўйлаб, чиптани нархини арзонроқ қилсанглар бўларди", деса, яна бир ҳамюртимиз "Мени бор умидим телевизоримдан" деб изоҳ қолдирган.   

Мухлислар айниқса клуб раҳбариятининг бундай қароридан норози. Уларнинг фикрича, 30 минг сўмдан икки-уч минг мухлис стадионга келганидан кўра, 15 мингга чипта олиб, 10 минг ишқибоз киргани мухлисларга ҳам, клубга ҳам яхшироқ бўларди. 

Афтидан клуб раҳбарияти ўз мухлисларига қаттиқ ишонади чоғи. Бироқ бугун "Марказий" одам билан тўладими, деган савол ҳозирча очиқлигича қолмоқда. 

P.S.: Биз бу борада бирор томоннинг ёнини олмоқчи эмасмиз. "Championat.asia" шунчаки вазиятга, мухлислар фикрига эътибор қаратди. Илтимос, фикр билдиришда ўзингизни, бошқаларни ҳурмат қилинг ва айниқса Рамазон ойи эканлигини унутманг. Аввалдан раҳмат.        

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика