UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  0 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  4 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  13 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13

"Навбаҳор": Навбатдаги учрашувда ғалаба Янгиликлар

"Навбаҳор": Навбатдаги учрашувда ғалаба

Теглар :  Навбаҳор
Бугун “Бунёдкор” академияси майдонида "Навбаҳор" Тошкент йиғинидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.

Бир неча дақиқа олдин якунига етган учрашувда жамоамизга “Бунёдкор” клубининг асосий ва ёшлар таркиб аъзоларидан ташкил топган жамоа рақиблик қилди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида ҳисоб очилди. Ҳасанбой Эргашев рақиб посбони томонидан қайтарилган тўпни дарвозага йўллаб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Рўзимбой Аҳмедов “Бунёдкор” посбони билан яккама-якка вазиятда якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади. Учрашув якунига қадар бошқа гол кузатилмади ва “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Алишер Саматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Хурсанов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Мирзаев, Акмал Ортиқов, Алишер Маҳмудов, Аббос Отахонов, Абдуазиз Султанов.

Бу сафарги учрашувда кичик жароҳатлари борлиги сабабли Илҳом Бойдедаев ва Неманья Йовановичлар иштирок этишмади. Дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика