UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  0 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  7 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0

"Навбаҳор": Машғулотлар бошланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Машғулотлар бошланди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. 29 декабрга қадар ўтказиладиган машғулотларда асосан маҳаллий футболчиларни иштирок этишлари кўзда тутилган.
Кунига бир маҳалдан ўтказиладиган машғулотларга бош мураббий Мустафо Байрамов бошчилик қилмоқда. Дастлабки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилади. Умумий ҳисобда дастлабки кунги машғулотда 20 нафар футболчи қатнашди. 2013 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Рўзим Аҳмедов, Рустам Аъзамов ва Павел Леус келгуси фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришлари ойдинлашди. Шунингдек, мавсумнинг сўнгги қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган Илҳом Бойдедаев ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланмоқда. Қолган футболчилардан ҳали ҳеч ким жамоадан кетишини билдириб раҳбариятга мурожаат қилмади. Якунига етган чемпионат сўнггида жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаган Нўъмон Ҳасанов январь ойида бошланадиган йиғинда ишини давом эттиради. Ҳасанов икки кун олдин Наманганда бўлиб, клуб раҳбарлари билан учрашиб, кейинги режалар хусусида келишиб олганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида фикр юритадиган бўлсак, 2014 йилнинг 3 январидан 19 январига қадар ўтказиладиган машғулотлар Наманган шаҳрида ташкил этилади. 22 январдан эса “Навбаҳор” тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Февраль ойининг дастлабки ўн кунлиги оралиғида Туркияга сафар уюштириш ҳам режалаштирилмоқда. Агарда ушбу режа амалга ошадиган бўлса “Навбаҳор” Туркияда икки ҳафталик йиғин ўтказиш имконига эга бўлади.

Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокараларга киришишган. Лекин, айнан кимлар билан музокаралар олиб борилаётганлиги сир тутилмоқда. Шу ўринда, айтиш жоизки мураббийлар штаби янги мавсумда жамоа ўзагини ёшартиришга эътибор қаратишларини билдиришган. Шу мақсадда таркибга маҳаллий бўлган иқтидорли ёшларни жалб этиш кўзда тутилмоқда. Улар тажрибали ўйинчилар билан тўп суриш орқали маҳоратларини ошириб боришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика