UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  33 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

"Навбаҳор": Йиғин бошланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Йиғин бошланди

Режага кўра бугун жамоамиз навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Куннинг иккинчи ярмида жамоамиз аъзолари Наманганга етиб келиб, дастлабки машғулотни ўтказишга улгуришди. Бугунги машғулот “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказилди.

Барчага маълумки, қишки йиғинлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади. Шу сабабли, жамоамиз аъзолари дастлабки кунги машғулот чоғида асосан жисмоний қувватни тиклашга қаратилган машқларни бажаришди. Машғулотларга бугун эрталаб, Наманганга етиб келган бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг ўзи бошчилик қилди. Футболчиларимиз эртага ҳам бир маҳал шуғулланишади. Кейинги кунги машғулотларни эса кунига икки маҳалдан ташкил қилиш режалаштирилган.

Таркиб хусусида тўхталадиган бўлсак, якунига етган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг деярли барчаси йиғинни ўтказиш учун Наманганга етиб келишди. 2014 йилги мавсумни Ғузорнинг “Шўртан” клубида ижара асосида ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджанов ҳам таркибга қўшилди.

Бундан ташқари жамоа ёшлари сафида ўзларини кўрсатишга улгурган бир гуруҳ ёшлар ҳам айни пайтда асосий таркиб машғулотларида қатнашишмоқда. Бошқа жамоалар сафига қўшилиши тахмин қилинган футболчиларимизни ҳам бугун Наманганга етиб келганликларини эътироф этиш жоиз. Эртага эса ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов ва ярим ҳимоячи Элёр Жаҳоновларни ҳам сафга қўшилишлари кутилмоқда. Қуйида дастлабки кунги машғулотда қатнашган футболчилар рўйхати билан танишиш имконига эга бўласиз:

Хуршид Хўжаев, Дониёр Усмонов, Ислом Жўраев, Раҳматилло Бердимуродов, Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Омон-Биик Ҳалилов, Акбар Саттаев, Роббим Ҳасанов, Акбаршо Рашиданов, Сардор Теляков, Дониёр Инамов, Ҳожиакбар Юнусов, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев, Алишер Махмудов, Абдумалик Абдуллаев, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расулов, Азим Аҳмедов, Алишер Саматов, Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов.

Жамоада янгиликлар рўй бериши билан мухлисларимизни сайтимиз орқали хабардор қилиб борамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика