UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  26 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  11 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  60 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

“Навбаҳор” футболчиси Азим Аҳмедов жорий йил бошида легионерга айланиши мумкин эди Янгиликлар

“Навбаҳор” футболчиси Азим Аҳмедов жорий йил бошида легионерга айланиши мумкин эди

“Тезкор Студия” лойиҳасининг кечаги сонида аввалгиларидан фарқли равишда ва мухлислар талабига кўра “Навбаҳор” жамоаси аъзолари Ўткир Юсупов, Мирзоҳид Ғофуров, Азим Аҳмедовлар иштирок этишди.

Жонли эфир давомида ишқибозлар томонидан турли саволлар келиб тушди. Журналист Шаҳбоз Беғамов Азим Аҳмедовнинг жорий йил бошида Корея К лигасига йўл олиш варианти пайдо бўлгани ҳақидаги саволига футболчи қуйидагича жавоб берди.

“Жанубий Корея ва Япония чемпионатларидан жуда ҳам зўр таклифлар тушди десам ҳам бўлади. Мен бу борада Хайрулла Ҳайитбоевич, жамоадаги раҳбарлар билан гаплашдим. Тўғриси, шундай паллада мухлисларни ташлаб кетгим келмади. Уларни ўйладим. Бизнинг мақсадимиз Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритиш. Халқаро майдонга чиқсак тарих яратган бўламиз. Шундан кейин яна таклифлар бўлаверади. Одил акам билан ҳам маслаҳатлашдим. Улар менга қолиб жамоага ёрдам беришимни таъкидладилар. Мен ҳақимда жуда ёмон фикрлар бўлди. Лекин, барибир “Навбаҳор”ни ташлаб кета олмадим.

Билсангиз, пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Япония ёки Корея менга ўз клубимдагидан 5-6 баробар кўп маош беришарди. Бироқ, мухлисларимизни ташлаб кетишга қўзим қиймади. Кўрдингиз, сафарда ўйнасак ҳам улар уйдагидек муҳитни ҳосил қилиб беришади. Бу йил жонимни бериб охиргача курашаман. Кейинги йил эса легионерга айланиш масаласини ўйлаб кўраман”,- дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Маълумот ўрнида, 2019 йилги мавсумда футболчи Суперлигада 22та учрашувда майдонга тушиб 1та гол, 1та пас ва 5та сариқ карточка олди. Сўнги турларни жароҳат сабаб ўтказиб юборгач бу йилдан бошлаб яна етакчиликни ўз қўлига олди.

"Навбаҳор" юлдузлари иштирокидаги "Тезкор Студия"ни томоша қилинг:  


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика