UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  9 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

“Навбаҳор” футболчиси Азим Аҳмедов жорий йил бошида легионерга айланиши мумкин эди Янгиликлар

“Навбаҳор” футболчиси Азим Аҳмедов жорий йил бошида легионерга айланиши мумкин эди

“Тезкор Студия” лойиҳасининг кечаги сонида аввалгиларидан фарқли равишда ва мухлислар талабига кўра “Навбаҳор” жамоаси аъзолари Ўткир Юсупов, Мирзоҳид Ғофуров, Азим Аҳмедовлар иштирок этишди.

Жонли эфир давомида ишқибозлар томонидан турли саволлар келиб тушди. Журналист Шаҳбоз Беғамов Азим Аҳмедовнинг жорий йил бошида Корея К лигасига йўл олиш варианти пайдо бўлгани ҳақидаги саволига футболчи қуйидагича жавоб берди.

“Жанубий Корея ва Япония чемпионатларидан жуда ҳам зўр таклифлар тушди десам ҳам бўлади. Мен бу борада Хайрулла Ҳайитбоевич, жамоадаги раҳбарлар билан гаплашдим. Тўғриси, шундай паллада мухлисларни ташлаб кетгим келмади. Уларни ўйладим. Бизнинг мақсадимиз Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритиш. Халқаро майдонга чиқсак тарих яратган бўламиз. Шундан кейин яна таклифлар бўлаверади. Одил акам билан ҳам маслаҳатлашдим. Улар менга қолиб жамоага ёрдам беришимни таъкидладилар. Мен ҳақимда жуда ёмон фикрлар бўлди. Лекин, барибир “Навбаҳор”ни ташлаб кета олмадим.

Билсангиз, пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Япония ёки Корея менга ўз клубимдагидан 5-6 баробар кўп маош беришарди. Бироқ, мухлисларимизни ташлаб кетишга қўзим қиймади. Кўрдингиз, сафарда ўйнасак ҳам улар уйдагидек муҳитни ҳосил қилиб беришади. Бу йил жонимни бериб охиргача курашаман. Кейинги йил эса легионерга айланиш масаласини ўйлаб кўраман”,- дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Маълумот ўрнида, 2019 йилги мавсумда футболчи Суперлигада 22та учрашувда майдонга тушиб 1та гол, 1та пас ва 5та сариқ карточка олди. Сўнги турларни жароҳат сабаб ўтказиб юборгач бу йилдан бошлаб яна етакчиликни ўз қўлига олди.

"Навбаҳор" юлдузлари иштирокидаги "Тезкор Студия"ни томоша қилинг:  


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика