"Навбаҳор": Футболчиларимиз Чимёнда дам олишди
11 июл 2014 08:11
Янгиликлар
Кеча мураббийлар штаби футболчиларга дам олиш куни эълон қилди. Мароқли тарзда дам олиш мақсадида мураббий ва футболчилар Чимён дам олиш масканига қадам ранжида қилишди. Куни бўйи футболчиларимиз дам олиш масканида мазза қилиб хордиқ чиқаришди.
Жамоа аъзолари кечки овқатдан сўнг Чирчиқдаги вақтинчалик кароргоҳга қайтишди. Оғир машғулотлардан сўнг ўзига ҳос тарзда дам олиш ҳам футболчиларнинг кайфиятини кўтариб, уларни янадан руҳлантиришга замин яратади. Бу эса чемпионатнинг иккинчи ярмидаги натижаларни ижобий кўриниш олишига хизмат қилса ажаб эмас. Эртадан эса яна машғулотларга зўр берилади.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни футболчиларимиз давралар оралиғидига дастлабки назорат учрашувини Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказишади.

Фикрлар