UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

"Навбаҳор": Футболчилар таништирилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Футболчилар таништирилди

Бундан бироз вақт олдин мавсумлар оралиғида жамоамизга жалб этилган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган тақдимот маросимида “Навбаҳор”нинг бир гуруҳ мухлислари ҳам таклиф этилишди. Шунингдек, маросимда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Б.Юсупов, Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Б.Холмирзаев, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Т.Дадабоев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, футбол клуби раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тақдимот маросимини Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг мавсумлар оралиғида жамоага таклиф этилган янги футболчиларга “Навбаҳор”нинг янги футболкалари топширилди: Усманов Дониёрга 24, Ходжаев Хуршидга 46, Ҳасанов Раббимга 27, Бердимуродов Раҳматга 5, Ёқубов Бахтиёрга 6, Валижонов Отабекка 11, Маҳмудов Алишерга 10, Жаҳонов Элёрга 25, Саидов Мансурга 7, Рижко Юрийга 50, Шамситдинов Тоҳирга 33, Эркинов Шаҳбозга 22, Пўлатов Шукуралига 4-рақамли футболкалар топширилди.

Футболкалар топшириб бўлингач, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсупов сўзга чиқиб, барча қатнашчиларни келаётган янги мавсум билан қутлади. Шу билан биргаликда, “Навбаҳор” футболчиларига янги мавсумда мазмунли ўйинлар кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишларига ишонч билдирди.
“Навбаҳор” мухлислари номидан сўзга чиққан Набихон Абдуғаниев ҳам тақдимот маросими қатнашчиларини янги мавсум билан табриклади. Шу билан бирга “Навбаҳор” футболчиларига омадлар ёр бўлишига тилак билдирди. Шунингдек, Наманган футболи ривожи учун қўшаётган ҳиссаси учун Наманган вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповга мухлислар номидан ёзилган ташаккурномани тақдим этди.
Тақдимот маросими сўнггида “Навбаҳор”нинг беларуслик футболчиси Юрий Рижко ҳам сўзга чиқиб ўз фикрлари билан ўртоқлашди: “Навбаҳор” жамоасига ўтганимдан хурсандман. Наманганга келганимга ҳали кўп бўлмаган бўлсада, шаҳар менга ёқди. Айниқса “Навбаҳор” мухлисларининг эътиборига қойил қолмасликни иложи йўқ. Янги мавсумда ишқибозларимизни кўнглини олиш мақсадида қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Тақдимот маросимида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: Аввало футбол мухлислари ва қолганларни янги мавсум билан чин дилдан қутлайди. Жамоани мавсумга тайёргарлик кўриши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришгани учун вилоят ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўз навбатида мухлисларга ҳам билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. Кўпчилик “Навбаҳор”ни дастлабки турларда кучли рақиблар кутиб турганлигини ва футболчи ва мураббийларда ўзига хос қўрқув бор деган фикрларни билдирмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, жамоа аъзоларида ҳеч қандай қўрқув йўқлигини айтган бўлардим. Тўғри чемпионатнинг дастлабки турларида осон бўлмайди. Лекин, бизга қарши майдонга тушадиган рақибларга ҳам қийин бўлади. Мухлисларни хурсанд қилиш учун футболчиларимиз майдоннинг ҳар бир қаричи учун жон-жаҳдилари билан курашишади. Бир сўз билан айтганда мухлислар меҳрини қозониш ҳамда ишқибозларни ўйингоҳга қайтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади.

Тақдимот маросими сўнггида “Навбаҳор” футбол клуби номидан Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсуповга “Навбаҳор”нинг 50-рақами туширилган рамзий футболкаси ва жамоа футболчиларининг имзоси туширилган тўп совға қилинди. Маросим якунига етгач, қатнашчилар эсдалик учун расмга тушишди. Тақдимот маросимидан олинган суратларни бироздан кейин сайтимиз саҳифаларига жойлаштирамиз.
2014 йилги мавсумда "Навбаҳор" жамоасининг асосий таркибида тўп сурадиган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
24 Усманов Дониёр
46 Хўжаев Хуршид

Ҳимоячилар

2 Маҳаммаджонов Кахрамон
3 Турабоев Ботир
4 Пулатов Шукурали
5 Бердимуродов Раҳматулло
33 Шамсиддинов Тоҳир
47 Яфаров Тимур
50 Рижко Юрий

Ярим ҳимоячилар
6 Ёқубов Бахтиёр
7 Саидов Мансур
8 Аҳмедов Азим
9 Бойдедаев Илхом
10 Маҳмудов Алишер
11 Валижонов Отабек
18 Ҳамидов Собир
20 Жўраев Ғайрат
21 Алиев Аъзам
25 Жаҳонов Элёр
27 Ҳасанов Раббим

Ҳужумчилар
17 Абдуллаев Соҳиб
22 Эркинов Шаҳбоз
23 Абдуллаев Абдумалик
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика