UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  3 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  8 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0

"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган Янгиликлар

"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган

Championat.asia сайтида “Эшитдик-да: “Навбаҳор”ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!” деган мақола чоп этилганди.

ушбу мақолада “Навбаҳор” клуби раҳбарияти келаси мавсумда жамоа рулига “Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи эканлиги, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказганлиги ва оғзаки келишув амалга ошганлиги, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўхтатмоқчи эканлиги таъкидланганди.

“Навбаҳор” ПФК ушбу мақола юзасидан шуни маълум қиладики, мазкур мақолада келтирилган фактлар асоссиз, яъни “Навбаҳор” клуби раҳбарияти томонидан Илҳом Мўминжонов билан “Навбаҳор”ни келаси мавсумда бошқариши тўғрисида ҳеч қандай музокара олиб борилмаган ва ҳеч қандай оғзаки келишув ҳам амалга ошмаган.

Клубнинг айни пайтдаги жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис билан амалдаги шартномаси бор.

Мухлислардан бундай асоссиз миш-мишларга ишонмасликни сўраймиз. “Навбаҳор” ПФКга оид ҳар қандай расмий хабар клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади, деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика