UZ

Сўнгги янгиликлар

04:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 02:21"Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогига эга чиқди!   90 02:18АПЛ. "Бўрилар" "Молине Стэдиум"да ғалабага эришиб, "Шеффилд Юнайтед"ни АПЛдан тушириб юборишди   1 02:13Гвардиола "Ман Сити"нинг Англия Кубоги ярим финалидаги мағлубиятига изоҳ берди  3 01:52"Манчестер Сити" де Брюйнени йўқотди  5 01:29"Ливерпуль" жароҳатдан тикланаётган ван Дейкнинг суратларини намойиш қилди   2 01:07Агуэро "Барселона"га маош бўйича талабини маълум қилди   3 00:46Гаттузо "Фиорентина" билан келишиб олди  0 00:23Аллегри "Ювентус"га қайтишга тайёр, фақат битта шарт билан   4 00:02"Вулверхэмптон" Украина терма жамоаси ҳужумчисига кўз тикди   1 23:48Испания Кубоги финали. "Атлетик" – "Барселона": Муниаин, Пике, Педри ва Гризманн асосийда!   13 23:38Бундеслига. "Байер" "Кёльн" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Бэйлидан дубль   0 23:26Англия Кубоги. “Челси” "шаҳарликлар"ни ютиб, финалга чиқди!   48 23:22А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  1 23:09Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"  25

"Навбаҳор" дарвозасига пенальти тўғри белгиланди. Улар футболчиларга ўхшаб кўп маош олишмайди". Собиқ рефери Маъмур Саидқосимов ҳакамлик ҳақида аччиқ гапларни айтди Янгиликлар

"Навбаҳор" дарвозасига пенальти тўғри белгиланди. Улар футболчиларга ўхшаб кўп маош олишмайди". Собиқ рефери Маъмур Саидқосимов ҳакамлик ҳақида аччиқ гапларни айтди

Кечадан бери футбол жамоатчилиги орасида "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўртасидаги ўйин, ҳакамлик ҳақидаги баҳс-мунозаралар якунига етгани йўқ.

Ҳамма ўзининг қараши бўйича вазиятга изоҳлар бермоқда, турли фикрлар янграмоқда. Биз эса барчасига аниқлик киритиш ва мавзуга якун ясаш учун шу соҳанинг мутахассисига юзланишнга қарор қилдик. Бу борада бизга собиқ ҳакам, ўз вақтида ҳакамлар қўмитаси департаментида ҳам фаолият олиб борган Маъмур Саидқосимовнинг фикрларини билдириб ўтди.

- Фирдавс Норсафаров сўнгги дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига белгилаган пенальтига муносабатингиз? Ўша вазиятда рефери тўғри қарор қабул қилдими?

- Собиқ ҳакам, ҳакамлар қўмитаси департаментида фаолият олиб борган инсон сифатида ҳам ўзимнинг нуқтаий назаримдан келиб чиқиб фикр билдирсам, кўпчилик наманганлик ишқибозлар наздида ҳакамларни ҳимоя қилаётгандек бўлишим мумкин. Лекин мен ҳар доим ҳақиқатни гапириб келганман. Кўп инсонлар футболни яхши тушунаман, ҳакамликни зўр биламан, деб ўйлайди. Бугунги кунда ҳакамлик қилиш оғирлашиб боряпти. Чунки IFAB томонидан ўйин қоидаларига кўп ўзгартиришлар киритилмоқда. Буларни эса мухлислар тўлиқ тушуниб етишмайди. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда белгиланган пенальтига келсак, биринчи кўрганимда менда ҳам шубҳа пайдо бўлди. Сўнг такрорий вазиятларни томоша қилиб ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилинганлигига гувоҳ бўлдим. Шунингдек клублардан илтимос қилиб қоламан, ЎФА томонидан қўйилаётган талабларни, камераларни жойлаштиришга жой билан таъминлаб беришларини сўрардим. Фалон пулга футболчи сотиб олгандан кўра шу шароитларни яратиб беришса мақсадга мувофиқ бўларди. VAR тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўзи учун ўзи шароит қилишга мажбур бўлмоқда. Уларга кўринган вазиятлар мухлисларга кўринмаган бўлиши мумкин. Энди 11 метрлик зарба белгиланган вазиятга қайстак. Сардор Рашидов тўп билан эди. Иккисининг оёғи ҳавога кўтарилганда яъни, Рашидовни чап, унга қаршилик кўрсатаётган ҳимоячининг чап оёғи. Шу ҳолатда Рашидовнинг товонига "контакт" бўлган. Ҳар бир жамоанинг ҳужумчиси жарима майдони ичида имконият борича фойдаланишга ҳаракат қилади. У ерда озгина тегилганда ҳам оёқнинг мувозанатини йўқолишига олиб келган. Яхшилаб эътибор берилса, Рашидовнинг тўпиғига "контакт" бўлиши натижасида сирпанишга олиб келинганини кўрасиз. VAR ва бош ҳакам вазиятни такроран кузатиб пенальти белгилади. Қарор тўғри қабул қилинди. Яна бир нарса "Навбаҳор" жамоаси азалдан ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилганда доим рақиби устидан зафар қучишни истайди. Бошқа жамоа бўлганида ҳам бунчалик тўполонлар бўлмасди, деб ўйлайман.

- Буни қарангки VAR билан ҳам боғлиқ турли эътирозлар кузатилмоқда. Лекин стадионларимизда VAR`га яратилган шароитларни ҳам ҳисобга олиш керак...

- Тўғри. VAR тизимини олиб келишни, адолат бўлишини бошида роса исташди. Ўтган турда "Андижон" - "Машъал" ўйинида назоратчилик қилдим. Ушбу учрашувда ҳам VAR тизимидан фойдаланилди. Лекин у ерда яратилган шароитлар қониқтирмасди. Ходимлар юқорида таъкидлаганимдек ўзи учун ўзи курашди. Интернет билан боғлиқ муаммо сабаб ўйиндан олдин офсайдни аниқлаш қийин бўлиши ҳақида хабар бериб ўтилди. Тўғри хусусий клуб, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар ҳам гапга қулоқ солган ҳолда зарур шароитларни яратишса ривожланишимизга туртки бўлади. Дейлик "Андижон"нинг ўринбосарлари ўйнайдиган  "Бўстон" стадионида ҳам видеотасвирга олишни ҳам имкони йўқ. Тоғни тепасига чиқиб тасвирга олиш керак. Бу нечинчи асрнинг футболи билмайман. Қилинадиган ишларимиз кўп. Профессионалликка ўтамиз десак танқидлар бошланади. Ютқазган жамоа ишқибозлари дарҳол ҳакамга тош отишади. 

- Айниқса сўнгги турларда бу жуда ҳам авж олди...

- Мухлислар клуб томонидан қандай ишлар қилинди, нималар яратилди деган саволни ўзига бермайди. Масалан "Турон" - "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг жамоа мураббийи оламга жар солди. "Локомотив" билан ўйинда нима бўлди? Хўп, VAR қўйилди. Жамоанинг асли хорижлик бўлган ҳимоячиси ўзининг жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Боз устига учрашувнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганда. Демак гап жамоанинг ичида. Агарда биз ёмон деяверсак яхшиликка олиб келмайди. Ҳамма ҳам инсон. Шунингдек кўпчилик ҳакамнинг қандай маош олишини билмайди. Футболчининг маоши 20, 30, 40 миллионни ташкил қилади. Мураббийлар ҳам шундай ойлик олади. Бироқ ҳакам бир ойда иккита ўйин бошқарса 5-6 миллион маош олиши мумкин. Шу билан оиласини боқади. Буни тан оламиз. 

- Бу кетишда бизда яқин йилларда ҳакамлар етишмовчилиги кузатилиши табиий...

- Захира тайёрлашимиз лозим. Бу болалар футболида ҳам кузатилаётган ҳолат ҳисобланади. Масалан Эронда 2000 нафар захира ҳаками мавжуд экан. Улардан 10 нафардан ошиғи ФИФА ҳакамлигига номзод. Бизда эса 200 нафар ҳакам чиқса дўппимизни осмонга отамиз. Четлатаверсак иш битмайди. Битта хато қилгандан сўнг, четлатишдан осон иш йўқ. Уларни тарбиялашимиз зарур.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди



Рейтинг: +4   

Фикрлар

+31   
08 апр 15:29:53
NASAFC
Роса одамини топиб сўрабсизларда ўзиям.
+25   
08 апр 15:31:03
Дилшод
Сайтда нимага фақат "пенальти бор эди" деб айтган мутахасислар фикри бериляпти? Ўйинни бевосита шархлаган Мурод Ризаев (ўзбекча), Отабек Жураев (русча) хар иккаласи "Пенальти йўқ эди" дедию. Қани уларни фикри?
+19   
08 апр 15:39:13
Mexanik
Энди карга каргани кузини чукимайди деган гап хам бор
+19   
08 апр 15:30:41
H H
Пеналтига бериш учун йетарли бас Эди хоп текандур сал шунга хам пенальти берорса европаларда бунака кантак учун пеналти берилмеди
+18   
08 апр 15:43:27
Руйхатдан утиш
ХАММАНГ БИР ГУРСАНЛАР, ШУНАКА МАПКАЗИЙ УЙИНЛАРГА ЧАКИРМАЙСАНМИ ОСИЕЛИК ХАКАМЛАРНИ ДАББАЛАР, УЗБ ХАКАМЛАРИ ХАММАСИ МУСИР ВСЁ
+17   
08 апр 15:43:54
Хакам пенальти бериб тугри килди.Нимага Навбахор химоячиси Рашидов гол ураман деса каршилик килади четрокка чикиб турмайдими.Регламентда шундай ёзилган Пахтакорга каршилик килиш пенальти ва катта жаримага сабаб бу́лади
+17   
08 апр 15:38:53
Odilbèk0177
Демак "хурматли" мамирвой сани кузинг бойугли кузию комментаторни ва 20 минг мухлисни кузи шапок эканда хайф сандака луттивозга
+17   
08 апр 15:37:24
Мухаммад
CA адвакатликни жуда боплайдида . Хали шошилманглар тирик булсак курамиз мутахасисилар фикрини
+17   
08 апр 15:36:18
Ózga sayyoralik
Bu saytni adminlari ğirt Paxtakorchi ekan. San fikr qoldirasan bular ôchirib tashlashadi, san fikr qoldirasan bular yana ôchirib tashlashadi... Haa Paxtakorchilar Paxtakoringga paxta qôyib ôtiraveringlar. Tfu bunaqa saytga!!!

Kim nima desa deyaversin, kechagi ôyinda penalti yôq edi!!!
+17   
08 апр 15:30:04
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Bir Tiyinsan endi man uchun ufeng xam pfling xam uzb futbolni kumdilaring navboxorga muxlislik qilmasam xam alam qilayapdi.
+16   
08 апр 15:30:12
Макс Челси
Ким нима деса десину,савиясиз хакам бўлган экан бу инсон. Пенальти йўқ эди. Хохловчилага олд томондан олинган видео бор, номер ёзила, телеграмдан ташлавораман.
+15   
08 апр 16:14:46
Shaxbozjon Nasaf
Премьер лига булганда Рашидов сарик оларди пеналти кайерда дейсизлар очик семулйатсаку бу Комментатор хам очик айтди йурак йутиб ха е Навбахор уйинчиси тупни тепканда Пахтакор уйинчисини кулига тегди нега уша жойда беришмади пеналти Пахтакорга йарашаверади колганларга шопиллаб колади,
+14   
08 апр 16:11:35
Seoul
ТУГРИСИНИ ТАН ОЛИШ КЕРАК ПЕНАЛТИ ЙУК ЭДИ НАВБАХОР МУХЛИСИ БУЛМАСАМДА УЙИН ВИДЕОСИНИ 20 МАРТА КУРДИМ БУНАКА ХОЛАТДА БОШКА ЧЕМПИОНАТЛАРДА ПЕНАЛТИ КУЙИЛМАЙДИ ХАТТО ХАКАМ ХАМ ПЕНАЛТИНИ БОШДА КУЙМАДИ ХАТТО ВАРГА БОРИБ КУРГАНДАН КЕЙИН ХАМ АСЛИДА ПЕНАЛТИНИ ИККИЛАНИБ КУЙДИ АГАРДА ПЕНАЛТИГА ТОРТГАНДА 7 ДАКИКА КУРМАС ЭДИ .
+14   
08 апр 15:44:21
ManchesterYunaytedUz
Проста эркак булиш керак. Агар Пахтакорни футболчиси булганимда, уялганимдан кетиб юборардим бу камандадан. Агар бани каманда деб айтиб булса. Ноконуний олиган медалларимни отиб юборган булардим. Узбекистан футболи тугилмасдан Коган.
+14   
08 апр 15:38:25
Дилшод
Пахтакор ўрганиб кетган харом галабаларга.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика