

Ушбу посбонга Ўшнинг “Олой” клубидан таклиф тушди. Ўтган мавсумда ёшларимиз дарвозасини қўриқлаган Маматхонов хориж чемпионатида омадини синаб кўришни истади. Ўз навбатида клуб раҳбарияти дарвозабоннинг истагини инобатга олди. Шу сабабли, Мирзоҳид жорий йилги мавсумни ижара асосида “Олой” клубида ўтказади. Маматхоновга Қирғизистон чемпионатидаги фаолиятига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.



