UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  4 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин нима деди? Янгиликлар

"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин нима деди?

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувида сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.





"Аввало "Машъал" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи голдан сўнг кўп нарса ўзгариб кетди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ёмон чиқмади. Футболчилар яхши майдонда ўйнашга ўрганиб қолишибди. Паслар билан комбинацион футбол кўрсатишимизга қайсидир маънода майдон сабабчи бўлди. Ноқулай об-ҳаво сабаб машғулотларни залда олиб бордик. Мана шу омиллар ўйинимизни қовушмаганига таъсир кўрсата олди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Биринчи даврада марказлашган чемпионатда ўтган учрашувда "Навбаҳор" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди, бугун эса йирик ҳисоб қайд этилди. "Машъал" "Навбаҳор" учун ноқулай рақибга айланиб улгурдими?

- Биринчи даврадаги ўйинда мен йўқ эдим, трибунада ўтиргандим. Кўраётган бўлсангиз бизда ўйинимиз ўзгарди. Учта ўйинда ғалаба қозондик. Кўпроқ паслар билан ўйнай бошладик. Балки сиз айтганингиз тўғридир. "Машъал" биз учун ноқулай рақиб. Ўйинимиз ўхшамади, сифатли майдонда бошқача ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

- Учта голда кимнинг хатоси кўпроқ бўлди ҳимоячиларними ёки дарвозабонни?

- Биринчи голда дарвозабоннинг хатоси кўпроқ бўлди. Чунки биз пас билан биринчи зонадан иккинчи зонага ўтамиз. Тўпни тепавериб ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Умуман ҳамма хато қилди. Йигитларда шашт ва шижоат кўринмади. Бу ўйинга тайёргарликдан ўзимни ҳам кўнглим тўлмади. Фитнес залида машғулотларни ўтказдик.

- Суперлигада қайси клубларнинг майдонини "Машъал"никидан ҳам ёмон дея оласиз?

- Авваллари ҳам бу ерда майдон ҳолати яхши бўлган. Совуқданми ёки қор сабабми майдонда тўп юрмади. Ҳозирги вақтда "Навбаҳор" майдони энг яхшиси дея оламан. Қишки мавсумда чемпионат ўйинлари бўлмас эди. Мавсум вақтлироқ якунланарди.

- Андрей Канчельскис давридаги қайси ғояларни йўқотиш қийин бўлмоқда?

- Андрей Канчельскис бошқарувида жамоа узун тўплар билан ўйнарди. Асосан йигитларни руҳиятини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳамма мураббий ҳар хил, услуби, фалсафаси турлича.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика