UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  33 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  44 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  2 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

"Навбаҳор": Беш нафар футболчи билан шартнома имзоланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Беш нафар футболчи билан шартнома имзоланди

Иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушади.
Учрашув “Геозифика” қароргоҳида жойлашган ўйингоҳда бўлиб ўтади. Бевосита таркибдаги янгиликлар хусусида тўхталадиган бўлсак, маҳоратли ярим ҳимоячилардан бири Бахтиёр Ёқубов жароҳат олганлиги боис маълум муддатга сафдан чиқди. Шифокорлар Ёқубовни икки ҳафта давомида шуғуллана олмаслигини маълум қилишди. Шунингдек, 28 июлга қадар машғулотларда қатнаша олмаган Абдумалик Абдуллаев эса сафга қўшилди. Жамоага Украинадан таклиф қилинган Руслан Качур эса бугун тиббий кўрикдан ўтди.

Бироз олдин хорижлик посбонлар билан музокара олиб борилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Музокаралар якунига кўра таркибга болгариялик посбон Петар Денчев қўшиладиган бўлди. Дарвозабонни 1 август куни юртимизга етиб келиши режалаштирилган. Футболчини юртимизга келиши билан боғлиқ бўлган барча хужжат ишлари якунига етказилди. Денчев “Навбаҳор”га Варнанинг “Спартак” клубидан таклиф этилди. Посбон шу йилнинг январь ойи бошида варналиклар таркибига қўшилганди. 1989 йилнинг 16 мартида Болгариянинг Пловдив шаҳрида туғилган Петар фаолиятини шаҳрининг “Спартак” клубида бошлаган. Кейинчалик дарвозабон “Сливен”, “Черно Море”, “Локомотив” (Пловдив) ҳамда “Нефтохимик Бургас” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Юқоридаги жамоаларнинг барчасини Болгария чемпионатининг “А” лигасида (мамлакат юқори лигаси) иштирок этганлигини қўшимча қилиш жоиз. 2013/2014 йилги мавсум иккинчи қисмини Болгария чемпионати “В” лигасида ўтказган посбон “Спартак” иштирокидаги барча 13 учрашувда майдонга тушган. Денчев фаолияти давомида Болгария ёшлар терма жамоасига ҳам жалб этилган.

Давралар оралиғида жамоага таклиф этилган Дилшод Жабборов, Алишер Саматов, Бобир Акбаров, Руслан Качур ва айни пайтда Болгарияда бўлиб турган Петар Денчевлар билан шартнома имзоланганлигини маълум қилиш мумкин. Бундан ташқари, “Пахтакор”дан жалб қилинган ҳужумчи Владислав Павловский эса иккинчи даврада жамоамиз ёшлари шарафини ҳимоя қилади. Машғулотларда иштирок этган ҳимоячи Акбар Саттаев эса “Навбаҳор”да тўп сурмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор”га тегишли бўлган маҳоратли ҳимоячи Шукурали Пўлатов мавсум иккинчи ярмини “қалдирғочлар” сафида ўтказадиган бўлди.

Маълумот учун: Петар Денчев.
Туғилган вақти: 16 март, 1989 йил.
Туғилган жойи: Пловдив Болгария.
Бўйи: 1.90 см.
Вазни: 85 кг.
Ўйнаган жамоалари: “Спартак” (Пловдив) - 2007-2008 йиллар, “Сливен 2000” – 2008-2010 йиллар, “Черно Море” – 2010-2012 йиллар, “Локомотив” (Пловдив) – 2013 йил, “Нефтохимик Бургас” – 2013 йил, “Спартак” (Варна) – 2014 йил (июнь ойигача).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика