UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  1 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  2 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  5 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  6 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  10 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди Янгиликлар

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди

"Навбаҳор"нинг бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Антанасович Канчельскис клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

Канчельскис “Навбаҳор”да 2018-2020 йилларда (танаффус билан) фаолият юритди. Канчельскис мураббийлигида “лочинлар” Суперлигада жами 40та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 18 та дуранг ва 10 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 40 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 35 та тўп ўтказиб юборишди ҳамда жами 54 очко тўплашди.

Андрей Канчельскис 2018 йилги мавсум якунланишига 7 та тур қолганида, “Навбаҳор” бошқарувини Илҳом Мўминжоновдан қабул қилиб олиб, ўша мавсумдаги 7 та ўйинда 3 та ютуқ, 1 та дуранг ва 3 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, жамоанинг турнир жадвалидаги 3-поғонасини сақлаб қолганди.

2019 йили эса наманганликлар 9-ўринни эгаллашди.

Андрей Канчельскис Москвага жўнаб кетганида, “Навбаҳор” 18 та турдан сўнг, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турганди.

Биз Андрей Канчельскисга “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз, - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати. 

Энди жорий мавсум якунига қадар жамоамизни Нўъмон Ҳасанов бошқаради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика