UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  21 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  3 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

"Навбаҳор" "Андижон"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Навбаҳор" "Андижон"ни мағлуб этди

2018 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун "Андижон" жамоасига қарши мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинида майдонга тушди.

"Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда мезбонлар асосан устунликка эришишди. Учрашув бошида Аъзам Алиев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлади. Танаффусга қадар имкониятлар бўлсада биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолди. 

Иккинчи бўлимда мураббийлар майдонга ёшларни туширишди. Шундай бўлсада, "Навбаҳор" ғалабани мустаҳкамлашни уддасидан чиқди. Аввалига Равшан Ҳурсанов иккинчи голга муаллифлик қилди. Андижонликлар шундан сўнг жавоб тўпини киритиб, кескинликни қайтаргандек бўлишди. Лекин баҳс охирларида Акмал Турғунбоев учинчи голни урди. Якунда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

Андижонликлар билан ўтган учрашувда жароҳат туфайли, Асилбек Аманов, Мирзоҳид Ғофуров ва Рўзимбой Аҳмедовлар майдонга туша олишмади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Мирзоҳид Маматханов, Юнусбек Абдувоҳидов, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Аббос Махсталиев, Остон Ўрунов, Равшан Ҳурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Ҳожиакбар Юнусов, Акмал Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Аббос Ғуломов, Искандар Сиддиқжанов, Билол Тошмирзаев.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика