UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  36 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  8 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  33 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  7 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  1

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси Янгиликлар

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси

АГМК матбуот хизмати "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан бўлажак учрашувга превью ёзди.

"Суперлиганинг 16-тури доирасида тўқнаш келадиган рақибимиз "Навбаҳор" билан умумий ҳисобдаги 24-тўқнашув остонасидамиз.

Бунга қадар наманганликлар билан жами 23 маротаба дуч келганмиз. Ўзаро ўйинлардаги натижаларда тарози палласи бизнинг фойдамизда. Ўтказилган учрашувларнинг 10таси бизнинг ғалаба билан якунланган бўлса, 6 баҳсда дуранг қайд этилган ва 7 бор рақиб ютуққа эришган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик биз томонда: 33-32.

Жорий мавсумнинг биринчи давраси доирасида ўтган Олмалиқдаги беллашувда ғолиб номи аниқланмаганди. Ўшанда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳар иккала томон биттадан гол уриб, якунда дурангга имзо чекилганди. 

Айни пайтда турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, рақибимиз "Навбаҳор" 15-турдан кейин 22 очко тўплаган ҳолда 6-поғонада бормоқда. Жамоамиз эса 13 очко билан 11-ўринда.

"Навбаҳор"да жорий мавсум ўртасида истеъфо кузатилганди. Андрей Канчельскис қўл остида чемпионатни бошлаган наманганликлар айни пайтда сербиялик Деян Журжевич бошқарувига ўтган. "Навбаҳор" жорий мавсум ўз уйидаги иккита ўйинда имкониятни бой берган. Дастлаб "Бунёдкор" "Навбаҳор" Фарғонада номинал мезбонлик қилган ўйинда зафар қучган бўлса, иккинчи давра аввалида "Қизилқум" Наманганда мезбонларни хафа қилганди.

АГМК бу баҳсга анча пухта ҳозирлик кўрмоқда. "Машъал"га қарши кубок ўйинидан кейин қисқа муддатли таътилга чиққан футболчилар 6 августдан бошлаб машғулотларга киришишди. "Навбаҳор" билан баҳсга жиддий тараддуд кўраётган жамоамиз бугун эрта тонгда Наманганга етиб келди ва учрашувдан олдинги машғулотни ўйин бўладиган стадионда ўтказади.

Таркибга келадиган бўлсак, катта йўқотишлар йўқ. Фақатгина мавсум стартида жароҳатланган Расул Йўлдошев ўйинни ўтказиб юборади. "Навбаҳор"да эса легионер ҳимоячи Славко Лукич ҳамда биринчи даврада Олмалиқда кечган баҳсда жароҳатланган Абдужамол Исроилов эртанги учрашувда қатнашмайди. Шунингдек, кубок беллашувида кичик жароҳат олган Александр Касьяннинг эртанги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Қайд этиш керакки, "Навбаҳор"га қарши баҳсда жамоамиз сафига янги келиб қўшилган Жасур Яхшибоев АГМК таркибидаги дебют ўйинини ўтказиш имкониятига эга. 

Эртанги учрашувда майдон эгалари "Навбаҳор" жамоаси қизил рангли либосда, жамоамиз эса оқ рангли формада майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - АГМК  учрашуви 10 август куни Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда, соат 20:00да бошланади. Учрашувни "Маҳалла" телеканали жонли эфирда кўрсатишни режалаштирган.

АГМК жамоаси Намангандан 2010, 2011 ва 2013 йилги мавсумларда ғалаба билан қайтишни уддалаган. Умид қиламизки, эртанги баҳсда эса сўнгги бор 6 йил олдин Наманганда қайд этилган муваффақиятни такрорлаймиз ва Олмалиққа муҳим 3 очко билан қайтамиз!

Бўлажак баҳсда жамоамизга омад тилаб қоламиз", - дейилади АГМК клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика