

Сўнгги бор "лочинлар" олий лигада бундан 7 йилу 4 кун аввал битта учрашувда 6та гол ўтказиб юборган эди.
2009 йилнинг 18 октябрь санасида "Навбаҳор" "Пахтакор"га 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Ўша йил жамоа "Бунёдкор" билан ўйинда 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
"Лочинлар" 2016 йилда бешинчи марта йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Бу борада фақат "Обод" клуби (6та йирик мағлубият) "Навбаҳор"дан "устун".



