

"Қироллик клуби" ЛаЛиганинг биринчи турида "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади, иккинчи турда эса "Сельта"ни қабул қилади. Бу ўйинлар 21 ва 27 август кунлари бўлиб ўтади.
Навас жароҳат туфайли операция столига ётди ва айни дамда даволаниш жараёнини давом эттирмоқда. Унинг ўрнини Кико Касилья эгаллайди.
Тахминларга кўра, Навас "Осасуна"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсга тайёр бўлади.



