Навас "Реал"да қолиши мумкин

Mirjalol Normatov
27 июн 2019, 23:28
"Реал" дарвозабони Кейлор Навас клубда қолиши мумкин.

AS хабарига кўра, костарикалик посбонга бир неча клублардан таклифлар бор. Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ каби клублардан қизиқишлар борлиги айтилганди.

Шунингдек, "Бенфика" ҳам Навас билан шартнома имзолашга тайёр бўлганди. Аммо улар дарвозабон сўраган 7 миллионлик маошни тўлай олмайдиган бўлди.

Навас "Реал"ни эркин агент сифатида тарк этишни истамоқда. Аммо ҳозирда унинг келгуси тақдири маълум эмас. Испан нашриёти хабарига кўра, у "Реал" билан яна бир йиллик шартнома имзолайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS