UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  3 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   3 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  5 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2

Навас нима учун Ўзбекистонга қарши ўйинда қатнашмайди? Янгиликлар

Навас нима учун Ўзбекистонга қарши ўйинда қатнашмайди?

Коста-Рика терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" клуби 35 ёшли дарвозабони Кейлор Навас миллий жамоанинг Жанубия Корея ва Ўзбекистонга қарши ўйинлари учун чақирилмаган.

Аниқлик киритилишича, мураббий Луис Фернандо Суарес Жанубия Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши баҳслар учун жорий мавсум ҳали ПСЖ сафида майдонга тушмаган тажрибали посбоннинг ўйинидан яхши хабардор ва унга ишонади. Мутахассис Жаҳон чемпионати олдидан бошқа дарвозабонларни синовдан ўтказиб кўрмоқчи. Бу эса коста-рикалик мухлисларнинг ажабланишига сабаб бўлди.

"Кейлор Навасни синовдан ўтказиш шарт эмаслиги аллақачон маълум. Ўртоқлик учрашувларидан мақсад – қолган дарвозабонларни ҳам синаб кўриш", – деди Суарес.

Маълумот учун, терма жамоа йиғинига дарвозабонлардан Патрик Секейра ("Луго", Испания), Эстебан Альварадо ("Эредиано", Коста-Рика) ва Аарон Крус ("Депортиво Саприсса", Коста-Рика) чақирилган.

Коста-Риканинг Жанубий Кореяга қарши учрашуви 24 сентябрь куни, Ўзбекистон билан учрашуви эса 27 сентбярда Сувондаги Жаҳон Кубоги стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика Қатардаги Жаҳон чемпионати "E" гуруҳида Испания, Германия ва Япония билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика