Навас "Наполи"га ўтишга яқин
13 авг 2022 16:23
Янгиликлар
Навас "Наполи"га ўтишга яқин
ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини "Наполи"да давом эттиришга тайёр.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клублар айни дамда трансфер борасида келишувга эришишга уринишмоқда. Футболчи итальянлар томонидан ижарага олиниши мумкин, бундай ҳолатда ПСЖ унинг маошини тўлайди.
Олдинроқ, Париж клуби бош мураббийи Кристоф Гальтье янги мавсум жамоада Жанлуижи Доннарумма асосий дарвозабон бўлишини маълум қилган эди.
Навас ўтган мавсум ПСЖ таркибида 26та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 24та тўп олиб чиқди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар