UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56«Атлетико»ни мағлуб этган Карло Анчелотти нималар деди?  0 07:30Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 07:25«Пахтакор» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  1 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  17 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  96 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  9 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  10 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  4 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  5 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  221 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  26

"Насаф"да ким нечта гол урди? Янгиликлар

"Насаф"да ким нечта гол урди?

Олий лигамизда терма жамоамиз ўйинлари туфайли қисқа танаффус вужудга келди.
Вақтдан фойдаланиб, жамоамиз сафида ўйнаб, бу йилги учрашувларда ким нечта гол урганини ҳисоблаб чиқдик. Энг қизиғи ҳозирча Олий лига жамоалари ичида энг кўп гол урган жамоа ҳам айнан "Насаф" жамоаси бўлиб турибди.

"Насаф" жамоаси ортда қолган 17 турда рақиблар дарвозасини 43 марта ишғол қилган. Афсуски пешқадамлар сафида энг кўп дарвозасидан тўп ўтказиб юборган жама ҳам "Насаф" ҳисобланади, улар ўз дарвозалари туридан 18 марта тўп олиб чиқишган.

"Насаф" сафидаги тўпурарлар рўйхатини жамоамиз сардори Артур Геворкян бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда эса моҳир ва жонкуяр ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов, унинг ҳисобида ҳозирча 9та гол бор.

Жорий йилдаги чемпионатнинг олдимизда 9та тури бор, умид қиламизки жамоа аъзоларида ҳали ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйиш имконияти катта. Аслида жамоа ютуғи ким қанча гол уришида эмасдек, энг муҳими учрашувдаги ижобий натижадир. Қолаверса, ушбу урилган голларда жамоа аъзоларининг катта меҳнатлари ва ҳиссалари ҳам мужассамлашгандир. Яна бир диққатга сазовор жиҳати шуки бу йилги чемпионатда ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов "очилиб" голлар ура бошлади. Мавсум бошида омади "чопмаган" ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев ҳам кейинги турларда "ўзига келди" у ҳозиргача рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди, ундан мухлисларнинг умиди катта.

Ёш ва умидли ҳужумчимиз Азамат Абдуллаев ҳозирги кунгача ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйишга улгурди. Айнан мана шу ҳужумчимиз бу йилги чемпионатда жамоа голурари бўлиши ҳам мумкин. Фақат озроқ маҳоратини "чархлаб" олса бўлди.

Қуйида "Насаф" жамоаси сафида гол урган ўйинчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Артур Геворкян – 10
Илҳом Шомуродов – 9
Азамат Алланиёзов – 7
Зоҳид Абдуллаев – 4
Шоҳруҳ Гадоев – 3
Илҳом Юнусов – 2
Эркин Бойдуллаев – 2
Алишер Юсупов  – 2
Ботир Қораев – 1
Ҳамза Каримов – 1
Фарруҳ Сайфиев – 1
Шухрат Муҳаммадиев – 1

Умид қиламизки, ушбу рўйхат келгусида анча йириклашади. Биз мухлислар эса жамоамиз аъзоларига каттадан-катта зафарлар тилаб улардан бизни хурсанд қиладиган ютуқлар кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика