UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  7 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  6 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  17 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191

"Насаф": Ёшларимиз U-19 терма жамоаси сафида Янгиликлар

"Насаф": Ёшларимиз U-19 терма жамоаси сафида

Хабарингиз бор, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси айни кунларда Беларусь мамлакатида бўлиб турибди.

Улар 5-11 май кунлари у ерда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Жасур Абдураимов жамоамиздан 5 нафар ёш футболчини Ўзбекистон U-19 терма жамоа сафига жалб этган. Булар, “Насаф” футбол мактабимизнинг битирувчилари Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Умид Эргашев ва Достонбек Бердиқуловлардир.

Бунгача Саудия Арабистони ёшларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Бобур Абдухолиқов, Шароф Муҳиддинов ва Азиз Ғаниевлар рақиблари дарвозасини ишғол қилишгани эътиборга лойиқ. Умид Эргашев эса терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган.

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда U-20 терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

30 папрел куни Манамада бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси “D” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Тожикистон ёшлар терма жамоалари бор.

Қуйида “D” гуруҳи қитъа биринчилиги тақвими билан танишинг:

15 октябрь: Ўзбекистон – Тожикистон; Хитой – Австралия

18 октябрь: Тожикистон – Хитой; Австралия – Ўзбекистон

21 октябрь: Ўзбекистон – Хитой, Австралия – Тожикистон

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика