UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  3 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  36 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  1 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  19 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18

"Насаф": Янги йил янги муваффақиятларга бой йил бўлсин! Янгиликлар

"Насаф": Янги йил янги муваффақиятларга бой йил бўлсин!

Янги йилнинг илк янги ҳафтаси бошланди. “Насаф” футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келган янги 2015 йил билан чин дилдан муборакбод этади.

2014 йил клубимиз учун чиндандан муваффақиятларга бой бўлди ва ишқибозларимизнинг ёдида қоладиган йил сифатида эътироф этиладиган бўлди. Хусусан “Насаф” футболчилари ўз тарихларида саккизини марта Ўзбекистон чемпионати бронза медалини қўлга киритишди. Жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян 18 та гол билан мамлакат чемпионати тўпурарлари баҳсида ғолибликни қўлга киритди. Ҳали жамоа тарихида ҳеч бир футболчи шу пайтгача бундай кўрсаткични қайд этмаган эди.  Жамоанинг асосий дарвозабони Элдорбек Суюнов мамлакат бош жамоасида сардор сифатида майдонга чиқиш билан бирга ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш борасида бундан 14 йил олдин қайд этилган рекордни янгилади. Олий лигада “Насаф” ўз тарихида илк марта Тошкентда “Бунёдкор”ни таслим этди. Тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида мамлакат биринчилигида “Насаф” футбол мактабининг 1998-99 йилларда туғилган футболчилари олтин медалларга сазовор бўлишди. Қолаверса ўтган йил сўнггида “Насаф” ўринбосарлари учун замонавий қароргох (база) қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бир сўз билан айтганда, ўтган 2014 йил “Насаф” футбол клуби учун омадли ва ютуқларга бой йил кечди. Янги 2015 йилда ҳам клубимизни бир қатор жиддий мусобақалар кутиб турибди. Уч йиллик танаффусдан кейин “Насаф” яна Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. Қолаверса, ички мусобақаларда ҳам жамоа ўз олдига фақат юксак мақсадларни қўяди. Бу йўлда жамоамизга Янги йилда янги омадлар, янги чўққиларни забт этиб, мухлисларни хурсанд этишини тилаб қоламиз.Янги йилнинг илк янги ҳафтаси бошланди.  “Насаф” футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келган янги 2015 йил билан чин дилдан муборакбод этади.

 

2014 йил клубимиз учун чиндандан муваффақиятларга бой бўлди ва ишқибозларимизнинг ёдида қоладиган йил сифатида эътироф этиладиган бўлди. Хусусан “Насаф” футболчилари ўз тарихларида саккизини марта Ўзбекистон чемпионати бронза медалини қўлга киритишди. Жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян 18 та гол билан мамлакат чемпионати тўпурарлари баҳсида ғолибликни қўлга киритди. Ҳали жамоа тарихида ҳеч бир футболчи шу пайтгача бундай кўрсаткични қайд этмаган эди.  Жамоанинг асосий дарвозабони Элдорбек Суюнов мамлакат бош жамоасида сардор сифатида майдонга чиқиш билан бирга ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш борасида бундан 14 йил олдин қайд этилган рекордни янгилади. Олий лигада “Насаф” ўз тарихида илк марта Тошкентда “Бунёдкор”ни таслим этди. Тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида мамлакат биринчилигида “Насаф” футбол мактабининг 1998-99 йилларда туғилган футболчилари олтин медалларга сазовор бўлишди. Қолаверса ўтган йил сўнггида “Насаф” ўринбосарлари учун замонавий қароргох (база) қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бир сўз билан айтганда, ўтган 2014 йил “Насаф” футбол клуби учун омадли ва ютуқларга бой йил кечди. Янги 2015 йилда ҳам клубимини бир қатор жиддий мусобақалар кутиб турибди. Уч йиллик танаффусдан кейин “Насаф” яна Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. Қолаверса, ички мусобақаларда ҳам жамоа ўз олдига фақат юксак мақсадларни қўяди. Бу йўлда жамоамизга Янги йилда янги омадлар, янги чўққиларни забт этиб, мухлисларни хурсанд этишини тилаб қоламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика