UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  1 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  2 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  5 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  36 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  2

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз" Янгиликлар

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз"

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келишди.

Унда Питер Хюистра бошчилигидаги "Пахтакор" кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
"Аввало,  "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, йигитларга катта раҳмат айтаман. Бизга озгина маҳорат етишмади. Учрашув давомида кўп бор голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ҳимояда бироз эътиборни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Бу мағлубиятдан кейин тушкунликка тушиш керак эмас. Биласизлар, уч кундан кейин Қаршида яна "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Керакли хулосаларни чиқариб, муносиб тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

- Икки хил бўлим кўрдик. "Насаф"нинг захира ўриндиғи тор эканлиги таъсирини ўтказгандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам йигитлар ҳаракат қилишди. Голдан сўнг озгина тушкунлик бўлди. Сўнгги дақиқаларда жуда қулай вазиятдан фойдалана олмадик. Юқорида айтганимдек, маҳорат етишмади.
- Учрашув ҳакамларига сизда эътироз борми?
- Ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Уларга эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Бизнинг ишимиз футболчиларни тайёрлаш.
- Жамоани етакчилар тарк этгани ҳисобига захира ўриндиғи торайгани сезилди. Мавсум давомида бу ҳолат панд бериб қўймайдими?
- Ҳозирда янги жамоа тузяпмиз. Ёшлар тажриба тўплаши учун уларни кўпроқ ўйнатамиз. Бошқа иложимиз йўқ.
- Мавсум стартига қадар таркибни кучайтириш учун ҳаракат қилинадими?
- Йўқ, менимча мавсумни қўл остимиздаги йигитлар билан бошласак керак.
- Ҳар мавсум охирида етакчилар "Насаф"ни тарк этиши одат тусига кириб қолди. Улар олиб қолинса, 3-4 йил ичида рақобатбардош жамоа шаклланармиди...
- Бу раҳбариятга боғлиқ ҳолат. Бир нечта кучли ўйинчилар харид қилинса, албатта, яхши бўларди. Лекин иложимиз йўқ. Шу туфайли кўрпамизга қараб оёқ узатамиз.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика