

Йиғин давомида қаршиликлар олтита назорат учрашувида майдонга чиқишди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонишди. Йиғин давомида таркибда ўзгаришлар кузатилмади. Асосий эътибор ўйин амалиётига, футболчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигига қаратилди.
Жамоа аъзолари қисқа таътилдан кейин 25 январдан бошлаб Қаршида тўпланишади ва ОЧЛ саралаш босқичида “Ал Хидд” жамоасига қарши тайёргарликни бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал Хидд” учрашуви 31 январь куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Учрашув соат 16:00да бошланади.



